Кириш Регистрация

«Реал» Бэйлга миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» клуби куни кеча футболчилик фаолиятини якунлаган Гарет Бэйлга миннатдорчилик билдирди.

«Гарет Бэйл проессионал футболдан кетаётгани ҳақида баёнотдан келиб чиқиб «Реал Мадрид» клуби унга миннатдорчилик билдиради ва ўз меҳрини изҳор қилади.

Гарет Бэйл 2013 йилда «Реал Мадрид»га келган ва 9 йил давомида клуб шарафини ҳимоя қилди. Бу давр мобайнида у 5 марта ЕЧЛ, 4 марта клублар ўртасидаги ЖЧ, 3 марта Европа суперкубоги, 3 марта Ла лига, 1 марта Испания кубоги ва 3 марта Испания суперкубогида ғолиб чиқди. У 2018 йилда Чемпионлар лигаси финалнинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва ўша йили клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган "Олтин тўп"га эга бўлди.

Гарет Бэйл клубимиз тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирининг бир бўлаги бўлди. У сўнгги 10 йилликда энг ёрқин ўйинлари билан мухлислар ёдида қолади. Хусусан, 2014 йилги Испания кубоги финалида унутилмас рейд орқали урган голи ва 2014 йилда ўтказилган Лиссабондаги Чемпионлар лигаси финалида ёки 2018 йили Киевда бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида чалқанча услубда урган голлари футбол мухлисларининг хотирасида умрбод қолади.

Унинг шахси клубимиз тарихи билан умрбод боғланиб қолади.

Омад, Гарет, сенга ва оилангга энг яхши тилакларни билдирамиз», – дейилади "Реал" тарқатган баёнотда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:12, 10.01.2023.
Ўқилди: 2088 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик