"Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис Аргентина терма жамоаси посбони Эмилиано Мартинесни ЖЧ-2022'даги ҳаракатлари учун танқид қилди.
"Умуман олганда, фаолиятим давомида пенальтилар сериясида муваффақиятли ҳаракат қила олмаганман. Шунга қарамай, муҳим пенальтиларни қайтарганман. Пенальтилар сериясининг баъзиларида ғалаба қозонганман, аммо кўпида ютқазганман. Бу жиҳатдан муваффақиятли бўлган дарвозабонлар бор.
Баъзи нарсаларни мен бажара олмайман. Масалан, дарвозада турганимда аҳмоқона ҳаракатлар қилмайман. Бундай ишлар орқали рақибни руҳий мувозанатдан чиқаришга уринмайман. Ҳаддан ташқари мағлуб бўлишни истамасам ҳам бундай ишлар қўлимдан келмайман...
Аргентина терма жамоаси сафида зарба берадиган футболчиларни таҳлил қилишим мумкин эди. Сўнгги 50та пенальтиларни кўриб чиқиб, дарвозанинг чап ва ўнг бурчаклари ҳамда марказ бўйлаб зарба берадиган ўйинчиларни ўрганиб чиқишим мумкин эди. Аммо бошқа жиҳатлар ҳам бор. Кўпгина аргентиналик футболчилар ўз клубларида пенальти тепади. Бизда эса, Килиан Мбаппени ҳисобга олмаганда, бундай эмас. Масалан, Дибала ва Лаутаро Мартинесни кўрганингда, бунинг сабабини тушунасан. Дибала ҳеч қачон марказ бўйлаб зарба бермаган. Бу сафар эса марказдан тепди ва тўп шундоққина оёқларим олдидан ўтиб кетди.
Аргентинани ғалаба билан табриклашимиз керак. Бунда эса Эмилиано ҳал қилувчи ролни ўйнади. Унинг ғалабани нишонлаши эса етарлича муҳокама қилинди. Бу борада қўшимча қилишим шарт эмас. Пенальтилар сериясида пайтида бизнинг футболчиларни мувозанатдан чиқариш учун у қўлидан келган барча ишни қилди.
Мен жамоамнинг ғалаба қозониши учун ҳаракат қиламан. Аммо ўзимни бундай тута олмайман. Қўлимдан келмайди", – деди Льорис "L’Équipe"га берган интервьюсида.