"Барселона", "Челси" ва "Интер" ҳужумчи Маркус Тюрамга қизиқиш билдирмоқда.
Sport1.de журналисти Патрик Бергер хабарига кўра, уч клуб "Боруссия Мёнхенгладбах"нинг 25 ёшли ҳужумчисини ёзда текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шу билан бирга, "Челси" қишда франциялик футболчини сотиб олмоқчи.
Ҳозирча Тюрам мавсум охиригача "Боруссия"да қолмоқчи.
Жорий мавсумда ҳужумчи “Боруссия” сафида барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













