"ПСЖ" "Манчестер "ити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани сотиб олиш режасидан воз кечди.
Media Foot нашри хабарига кўра, Лига 1 гиганти деярли бир йил давомида португалиялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилган. "ПСЖ" ҳаттоки АПЛнинг топ-клубига 80 миллион евро таклиф қилган, аммо у рад этилган.
Энди "ПСЖ" Бернарду Силвага қизиқишни йўқотди. Шу билан бирга, португалиялик футболчи ҳамон “Барселона” нишонида эканлиги қайд этилган.
Қўшимча қиламизки, transfermarkt портали мутахассислари 28 ёшли Бернарду Силвани 80 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ португалиялик футболчи ўзини янги лойиҳада синаб кўриш истаги ҳақида гапирганди.