"Челси" ҳужумчиси Жоау Феликс АПЛнинг 7-тури доирасида "Фулхэм"га қарши ўйинда қизил карточка олди.
23 ёшли португалиялик футболчи учрашувнинг 58-дақиқасида қўпол ўйин учун қизил карточка олди. Бу учрашув унинг "кўклар" сафидаги дебюти эди.
Лондон клуби ушбу трансфер ойнасида "Атлетико Мадрид"дан португалиялик футболчини 11 миллион евро эвазига ижарага олди.
2022/23 йилги мавсумда португалиялик футболчи “Атлетико” таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.