"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Эдвин Ван дер Сар, ўзининг ҳамюрти, лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Робин Ван Персини "МЮ" сафига кўчиб ўтишига ишонаётганини айтди.
"Мендан бу ҳақида жуда кўп сўрашди. Мен ҳам кўпчилик кутаётгани каби унинг "МЮ" сафига ўтишини жуда истайман. У Алекс Фергюссоннинг жамоасида ўйнаб кета олишига шубҳам йўқ", дейди голландиялик дарвозабон "МЮ" расмий сайтида манкунианлик мухлисларга берган интервьюсида.