"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш "Ньюкасл Юнайтед"га ўтиши мумкин.
Daily Mail нашрига маълум бўлишича, Эдди Хау 25 ёшли футболчини фаол кузатиб бормоқда, бироқ ҳозирча на Невеш, на "бўрилар" вакиллари билан алоқалар бўлмаган.
Манбага кўра, португалиялик "бўрилар" билан 2024 йилнинг ёзида тугайдиган меҳнат шартномасини янгилашни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ ОАВда футболчининг хизматларига "Барселона" ва Лондоннинг "Арсенал" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жорий мавсумда Невеш барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.