"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан учрашди, деб ёзади журналист Исмоил Маҳмуд.
Бу "қизиллар"нинг Премьер-лига доирасидаги "Брентфорд"га (1:3) қарши ўйинидан кейин содир бўлди.
Шу билан бирга, манбанинг қайд этишича, учрашув футболчининг "ПСЖ"га эҳтимолий трансфери билан эмас, балки Қатар вакилларининг "Ливерпуль"ни сотиб олиши мумкинлиги билан боғлиқ.
Аввалроқ Американинг Fenway Sports Group (FSG) компанияси "Ливерпуль"ни сотувга қўйгани ҳақида хабар берилганди. DIC инвестиция компанияси инглиз клубини 4,3 миллиард фунт стерлингга сотиб олишга тайёр.