Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Месси: Орадан бир ой ўтди, лекин мен ҳалигача ишонмайман"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ва "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан бир ой ўтиб, ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Бир ой ўтди, мен ҳалигача ишонмаяпман. Ниҳоят ҳаммамиз хоҳлаган кубокни бошимиз узра кўтарганимизда нималарнидир бошдан кечирдик. Ақл бовар қилмайди.

Очиғи, чемпион бўлиш ёқимли, лекин мен ойни жуда яхши ўтказдим, жуда кўп ажойиб хотиралар қолди. Мен буларнинг барчасини жуда соғиндим. Мен ўртоқларимни, улар билан кундалик ишлашни, тактика дарсларини, машғулотларни, биз қилган аҳмоқона ишларни...

Менинг оилам ҳар куни содир бўлаётган воқеалардан завқланаётганини кўриш қанчалик ёқимли эди. Бу таассуротлар унутилмас. Аргентинада стадионда ҳам, унинг ташқарисида ҳам одамлар бизни қўллаб-қувватлаётганини кўриш нақадар ажойиб эди.

Раббим, буларнинг барчаси учун раҳмат. Айтганимдек, буни менга беришингни билардим. Бизнинг ғалабамиздан кейинги ақлдан озган байрамни мен тасаввур қила олмаган эдим.

Мана орадан бир ой ўтди... Биз жаҳон чемпионларимиз!" - деб пост қолдирди Месси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Киритилди: 20:06, 18.01.2023.
Ўқилди: 2247 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5165]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2588]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2460]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2401]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1733]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1731]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1491]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1391]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1334]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик