Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирда бугун "Челенжер" гуруҳидагилар 5-тур баҳсларини ўтказишди.
Жавоҳир Синдаров словакиялик Йергус Печак билан оқ доналарда ўйнади ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалабадан сўнг ҳамюртимизнинг очколари 3,5 тага етди ва у жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. Туркиялик Мустафа Йилмаз эса 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Челенжер" турнири иштирокчилари эртага дам олишади.
"Мастерс" гуруҳи шахматчилари эса эртага 5-тур баҳсларини ўтказишади. Нодирбек Абдусатторов эртага Карлсенга қарши қора доналарда ўйнайди.