Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Мамазулумов «Шўртан»га қарши майдонга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун, яъни, 17 август куни Ўзбекистон 21-миллий чемпионатининг 16-тур ўйинларига старт берилади.

Иккинчи даврада кетма-кет икки марта ғалаба қозонган Ғузорнинг “Шўртан” клуби 16-тур доирасидан ўрин олган учрашувни ўз майдонида Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.

Бугун саҳар тонгда Қарши шаҳрига етиб келган “Андижон” делегациясида бир қатор йўқотишлар бор. Биринчи даврани Ғузорнинг “Шўртан” клубида ўтказиб, иккинчи даврада “Андижон” сафига бориб қўшилган Отабек Валижонов “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоаларига қарши ўтказилган баҳсларда ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. Натижада, иккита сариқ карточкани “қўлга киритган” Валижонов биринчи даврада “Шўртан” жамоаси таркибида ҳам икки марта огоҳлантиришга тортилган эди. Бу эса ўз-ўзидан унинг огоҳлантиришлари сони 4 тага етганини билдиради ва ярим ҳимоячи эртага бўладиган “Шўртан”-“Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур.

Шунингдек, “Андижон” жамоасининг ўнг қанот ярим ҳимоясида жуда ҳам ишончли ўйин кўрсатаётган Рустам Аъзамов ҳам делегация билан бирга Қарши шаҳрига ташриф буюрмаган. Сабаби, футболчи жароҳат олган ва бу ярим ҳимоячи ҳам эртанги учрашувда майдонга туша олмайди.

Чемпионат бошида “Олмалиқ” клубидан сотиб олинган ва иккинчи давра бошланиши арафасида “Андижон” жамоасига ижарага бериб юборилган Мўйдин Мамазулумов “Футбол-МЕД” текширувларидан ўта олмаганлиги сабабли, “Бунёдкор” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари қарши ўтказилган учрашувларни ўтказиб юборган эди. Ҳужумчи маълум вақт даволаниш билан банд бўлди ва “Футбол-МЕД” текширувларидан муваффақиятли ўтди. Натижада, ЎзПФЛнинг “Мусобақалар ўтказиш бўлими” ходимлари Мамазулумовнинг майдонга тушишига рухсат беришди. Эртага бўладиган учрашувда Мўйдин Мамазулумов собиқ жамоасига қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳс 17 август куни соат 18:45да “Ғузор” марказий стадионида бошланади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:03, 17.08.2012.
Ўқилди: 4428 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.