«Марсель» ҳимоячиси Эрик Байи еттита ўйинга четлатилди.
"МЮ"дан ижарага олинган футболчи Франция кубоги 1/32 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Йер" клубига қарши ўйинда рақибнинг кўкрак қисмига оёғи билан зарба берди. Натижада Альмике Ндиаянинг қовурғаси синди ва жигари жароҳатланди.
Тартиб-интизом қўмитаси Байини 7та ўйинга четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Ушбу қарор Франция кубоги ва Лига 1 баҳсларига таъси кўрсатади.