Собиқ футболчи Пол Мерсон "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу жамоалар 21 январь куни Англия Премьер-лигасининг навбатдаги тури доирасида ўзаро баҳс олиб боради.
"Бундай ўйинда ғалаба қозониш "Арсенал" учун ўз орзулари йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлади. "Арсенал"нинг ўйини, ўз майдонида деворлар ҳам қўллаши ва жамоанинг сўнгги натижалари бизни "канонирлар"ни фаворит деб ҳисоблашга ундайди.
Каземиронинг йўқлиги "Арсенал"га қўл келади. Ҳозирги "Манчестер Юнайтед" учун Каземиронинг аҳамиятини эътиборсиз қолдириш қийин. Бу майдон марказидаги қўрғон, асосий бўғин. Артета Каземиронинг йўқлигидан хурсанд бўлса керак, - деди Пол Мерсон.