Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўзаро жанг қилади.

Манбаларнинг хабар беришича, жанг 8 апрель куни АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтади. Кейинги ҳафтада жанг расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, филиппинлик боксчи сўнгги жангини 2022 йилнинг май ойида ўтказиб, унда мексикалик Хосе Эстрадани мағлубиятга учратган. Аҳмадалиев эса 2022 йилнинг июнида америкалик Ронни Риосни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилганди.

28 ёшли ўзбекистонлик боксчи 2020 йил бошида Даниэль Романни мағлуб этиб, иккита камарга эга чиққанди. Кейинчалик Муроджон Рёсуке Иваса ва Ронни Риосга қарши жангларда камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:37, 21.01.2023.
Ўқилди: 2337 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик