Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

От изини танлаган тойчоқлар

Баҳо:
+ | -

Ўзингизни қария ролида ҳис этишни истайсизми? Кечагина нафақага йўл олгандек туюлган футболчиларнинг фарзандлари бугун ота касбини давом эттирмоқдалар.

Бир пайтлар Норвегия терма жамоаси либосида 34 марта майдонга тушган, АПЛнинг таниқли ўйинчиларидан бири бўлмиш Альфе-Инге Холанд ҳозир Эрлингнинг отаси сифатида кўпроқ машҳурликка эришмоқда. Аввалги «Манчестер Сити», «Лидс» ва «Ноттингем Форест»нинг собиқ ярим ҳимоячиси фаолиятини ҳурмат қилган ҳолда, кичик Холанд ҳозирнинг ўзида отасидан ўзиб кетганини эътироф этишга мажбурмиз. Шубҳа йўқки, бахтиёр ота бу мағлубиятни мамнуният билан қабул қилади ва фахрланади. Хўш, бошқа номдор футболчиларнинг фарзандлари қандай вазиятдалар? Марҳамат, 21 ёшгача бўлган ва ота касбини улуғлашга аҳд қилган 10 нафар футболчилар билан танишинг.

Этьен ЭТО'О

Африканинг буюк футболчиларидан бири бўлган Самуэль Это'О «Мальорка», «Барселона», «Интер» ва «Эвертон» клубларида самарали тўп сурганди. Унинг икки укаси - Дэвид ва Этьен ҳам футболчи, ўғли Этьен эса катта футболга энди кириб келмоқда. У ўтган йили «Бенфика»да кўрикдан ўтган, бу йил эса «Витория Гимараеш» билан илк профессионал шартномани имзолади.

Хефрен ТЮРАМ

Жаҳон ва Европа чемпионатлари ғолиби, УЕФА Кубогининг соҳиби бўлмиш Лилиан Тюрам учрашувлар сони бўйича (142) Франция терма жамоасининг рекордчиси ҳисобланади. Унинг тўнғич ўғли Маркус «Боруссия М.»да муваффақиятли тўп сурмоқда. Маркусдан 3 ёшга кичик бўлган Хефрен эса 21 ёшгача бўлган терма жамоанинг аъзоси. Хефрен Италияда, отаси «Парма»да ўйнаган даврда туғилган. Ўзи «Ницца»нинг муҳим ўйинчиларидан бири.

Исаак ДРОГБА

«Стэмфорд Бриж»да эришиш мумкин бўлган барча сов­ринларни қўлга киритган «Челси» афсонаси Дидье Дрогба АПЛ тарихидаги афсонавий ҳужумчиларнинг бири сифатида шуҳрат қозонганди. Унинг ўғли Исаак ҳам 2018 йилга қадар «аристократлар»нинг ёшлар жамоасида тўп суриб, кейин Франциянинг «Генгам» клубидан жой олди. Ўтган йили марказий ҳужумчи «Каратезе» сафида Италиянинг қуйи лигаларида майдонга тушиб, ҳозир Португалиянинг «Коимбра» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ромео БЕКХЭМ

«Интер Майами»га Невилл билан янада машҳурроқ футболчининг фарзанди ҳам йўл олди. Бекснинг иккинчи ўғли бўлмиш Ромео ҳозир иккинчи жамоада ўйнамоқда. Хабарингиз бўлса, «Интер Майами» қисман Англия терма жамоасининг собиқ сардорига тегишли. Қачондир Ромео отасининг раҳнамолигидан воз кечса, ажабланмаймиз.

Тео ЗИДАН

«Реал» тарихида муҳим ўринни эгаллаган Зайниддин Зидан ўтган йили клубни тарк этган бўлсада, ришталар узилмаган. Келажаги порлоқ ярим ҳимоячи сифатида эътироф этилаётган Тео «Реал Мадрид Кастилья» аъзоси. Унинг икки акаси ҳам профессионал футболчилар: ярим ҳимоячи Энцо «Фуэнлабраде»да тўп сурмоқда, Лука - «Эйбар» дарвозабони.

Эйдур ГУДЬОНСЕН

Бу йигитнинг отаси «Болтон», «Челси», «Барселона», «Тоттенхэм», «Сток» ва «Фулхэм»даги сермазмун ўйинлари билан танилганди. Эйдур ўзининг Исландия терма жамосидаги дебютини 1996 йилда нишонлаган. Унинг 3 нафар фарзандлари ҳам футболчилар. Тўнғич ўғли Свейн Арон «Эльфсборг» клубида ўйнайди, кенжатой Даниэль Тристан «Мальмё» академия­си тарбияланувчиси, ўртанча Андри Лукас эса «ИФК Норркопинг» клуби ҳужумчиси. Шунингдек, 20 ёшли Андри терма жамоада 12та учрашув ўтказиб, 2та гол урган.

Жемс КАРРАГЕР

Болалигида «Эвертон» мухлиси бўлган Жейми Каррагер тақдир тақозоси билан азалий рақиб - «Ливерпуль» сафида нақ 737 (!) марта «қизиллар» шарафини ҳимоя қилганди. Ўғли Жеймс эса клуб академиясида 6 йил таҳсил олиб, 2017 йилда ўқув даргоҳини тарк этди. Кейинчалик «Уиган»га йўл олган кичик Каррагер ўтган йилнинг августида «Латикс» жамоасида дебютини нишонлади. Ҳозир 20 ёшли ҳимоячи «Олдхэм»да ижара асосида тўп сурмоқда.

Жио РЕЙНА

АҚШ терма жамоаси аъзоси инглизлар сафида ўйнаши ҳам мумкин эди. Чунки у Сандерлендда туғилган. Унинг отаси Клаудио ўша даврда Black Cats клубида ўйнарди. Ярим ҳимоячи «Байер», «Рейнжерс», «Манчестер Сити» ва «Нью-Йорк Ред Буллз» клубларида тўп сурган. Жионинг ўғли Жованни Нью-Йорк академиясидаги таҳсилдан сўнг, 2019 йилда «Боруссия Д.» сафидан жой олди. Шунингдек, у АҚШ терма жамоаси билан Қатар мундиалида иштирок этди.

Даниэль МАЛЬДИНИ

2020 йилда Даниэль «Милан»даги дебютини нишонлаш билан Мальдинилар сулоласининг учинчи авлоди фаолиятини бошлаб берганди. Унинг бобоси Чезаре ва отаси Паолони танимайдиган мухлис бўлмаса керак. Улар билан кичик Мальдини ўртасидаги фарқ шуки, Даниэль ҳимоя чизиғида эмас, ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. У «россонерлар» сафида 24 учрашув ўтказди, 2022|2023 йиллар мавсумини «Специя»да ўтказмоқда.

Манба: fourfourtwo.com, С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:00, 22.01.2023.
Ўқилди: 2574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.