Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол 5-0 Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа 4-2 Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал 2-0 ПСЖ
01/10 23:59 Байер 1-0 Милан
01/10 23:59 Боруссия Д 7-1 Селтик
01/10 23:59 Барселона 5-0 Янг Бойз
01/10 23:59 Интер 4-0 Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ 1-1 Спортинг
01/10 23:59 Слован 0-4 Манчестер Сити

«Барселона» ва «Реал»га чемпионликдаги рақиб кутилмаган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал Сосьедад» лига доирасидаги 18-тур учрашувида «Райо Вальекано»ни мағлуб этди (2:0) ва Испания чемпионатида «Реал»га очколар бўйича етиб олди. Иманол Альгуасил шогирдлари кетма-кет бешта ғалабага эришди ва биринчи ўриндан уч очко ортда қолмоқда. Ажабланарлиси шундаки, клуб ёзда асосий етакчи ҳужумчи Александр Исакни «Ньюкасл»га сотганидан сўнг бундай миссияни амалга оширди, трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу пул эвазига бир қанча янги футболчилар қўлга киритилди, улар энди ўзгаришларни амалга оширмоқда.

«Реал Сосьедад» трансфер тизими ажойиб ишлади

Ёзда Сан-Себастьян клуби Александр Исак, Виллиан Жозе (10 миллион евро) ва Метью Райанни (500 минг евро) сотганди. Улардан ташқари яна беш нафар футболчи эркин агент сифатида кетишди, жумладан бир вақтлар иқтидорли дейилган бельгиялик Аднан Янузай ҳам шулар жумласидандир. Уларни алмаштириш учун клуб беш нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Александр Сёрлот «РБ Лейпциг»дан 1,5 миллион, Такефуса Кубо «Реал»дан 6,5 миллион, Мухаммад-Али Шо 11 миллион, Брайс Мендес 14 млн, Умар Содиқ 20 млнга Сан-Себастьян клубига кўчиб ўтди. Агар 2021/2022 йилги мавсумда Александр Сёрлот мисол тариқасида «Реал Сосьедад» сафида 33 та ўйинда 3 та гол урган бўлса, энди «гол+пас» тизимида 14 ўйинда 8+1 кўрсаткичига эга. Қолаверса, норвегиялик футболчи Испания кубоги ва Европа лигасида иккита гол урди. Айни дамда унинг Испания чемпионатида беш ўйинлик голли серияси бор. У «Севилья», «Осасуна», «Альмерия», «Атлетик» ва «Райо Вальекано» дарвозасини ишғол этган.

Ёзда беш йиллик шартнома имзолаган Такефуса Кубо ҳам асосий таркиб ўйинчисига айланди. У ҳужумда турли позицияларни қамраб олади ва барча мусобақаларда 21 та ўйинда учта гол ва бешта голли узатмани амалга оширди. Мухаммад-Али Шо жароҳатга мойил эди: клубда олти ой давомида франциялик футболчи икки марта сон қисмини жароҳатлаган, 2023 йил бошида эса тўпиғидан жароҳат олганди. Шу билан бирга, у Ла Лиганинг саккизта ўйинида иккита голли узатмани амалга оширди. Брайс Мендес клуби етакчисига айланди. Испаниялик футболчи Европа лигасида «Манчестер Юнайтед»га ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди, Қирол кубогида хет-трик қилган бўлса, лигада олти ўйинлик голли серияни давом эттирди. Шу тариқа, у барча мусобақаларда 26 та ўйинда 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, бу вақт ичида унинг трансфер нархи деярли икки бараварга кўтарилди, яъни 18 миллион евродан 30 миллион еврогача. Аммо Умар Содиқнинг янги клубидаги фаолияти дарҳол бошланмаган. У дебютида «Атлетико»га қарши ўйинда гол урди, аммо «Хетафе»га қарши баҳсда жароҳат олган. Форвард сентябрь ойи ўрталаридан бери майдонга туша олмади ва шу вақт ичида 22 та ўйинни ўтказиб юборди.

«Реал Сосьедад»нинг яна бир устун тарафи

Сан-Себастьян клуби аутсайдерлар ва жадвалнинг иккинчи қисмидаги жамоалар билан учрашувларда деярли очко йўқотмайди. Масалан, «Сосьедад» «Барселона» (1:4), «Хетафе» (1:2), «Реал Вальядолид» (0:1) ва «Бетис»га (0:2) мағлуб бўлди, «Валенсия» (1:1) билан ҳам очко бўлишди. Бироқ бундан уёғига ишлар беш. Испания кубогида «кўк-оқлар» тўртта рақибини мағлуб этишди ва энди «Барса» билан чорак финалда тўқнаш келишади, Европа Лигасида эса олтита ўйиндан бештасида ғалаба қозонишди. Бу эса беш нафар жароҳат олган футболчилар билан ҳам содир бўлди.

Айни дам «Барселона» ва «Реал»нинг иккита захира ўйини бор, аммо 29 январь куни «Сосьедад» «қироллик клуби» билан баҳслашади, шундан сўнг эса жамоани чемпионлик учун курашишга тайёр ёки тайёр эмаслигини билиб оламиз. 

Киритилди: 16:53, 22.01.2023.
Ўқилди: 5451 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.