Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Захира баҳоси - 418 миллион евро!

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» 8 январь куни Англия кубоги 1/32 финали доирасида «Челси»га заррача имкон қолдирмади - 4:0.

Боз устига, Хосеп Гвардиола бу катта ғалабани асосий юлдузларисиз уддалади - Эдерсон, Жон Стоунз, Жоау Канселу, Натан Аке, Кевин де Брюйне, Илкай Гюндоган, Калвин Филлипс ва Эрлинг  Холанд ўйин бошида захира ўриндиғидан жой олишди. Испаниялик мутахассисда таркиб бўйича танлов кенг эканлиги - бир томон, унинг баҳоси - бир томон.

Хуллас, бугунги «Челси» Хосеп Гвардиоланинг «ярим таркиби»га ҳам бас келолмади - 0:4 ва охирги 25 йил бадалига илк марта кубок турнири билан 1Ғ32 финалдан кейиноқ хайрлашди. Аосий факт: шу куни «Манчестер Сити» захирасида трансфер баҳоси жами 418 миллион еврога тенг футболчилар гуруҳи ўтирди. Жуда-жуда қимматбаҳо захира. Аслида сумма янада баланд бўлиши мумкин эди, фақат захирадан ўрин олган 9-футболчи - Рико Льюиснинг «Манчестер Сити» тарбияланувчиси эканлиги бунга йўл қўймади. Қолаверса, Жек Грилиш (118 миллион евро) ва Рубен Диаш (72 миллион евро) каби қимматбаҳо футболчилар қайдномадан ҳам четда қолишди.

Ўша куни «Сити» захирасида ўтирганлар орасида Илкай Гюндоган энг арзон футболчи (сотиб олинганлардан) бўлди. Иккинчи томондан, бошланғич таркибига клубга ундан ҳам арзонроққа тушган 5 нафар футболчи киритилди: Хулиан Альварес (21 миллион евро), Серхио Гомес (13 миллион евро), Штефан Ортега (эркин агент), Фил Фоден (клуб тарбияланувчиси) ва Коул Палмер (клуб тарбияланувчиси).

Хосеп Гвардиола нега бундай ротацияга қўл ургани тушунарли - «Сити»нинг январь ойидаги тақвими жуда мураккаб. Жамоа «Челси»га қарши кетма-кет икки марта тўқнашганидан сўнг «МЮ» билан куч синашди, олдинда эса «Тоттенхэм» кутиб турибди. Эҳтимолки, Пеп «Манчестер дербиси»ни ўйлаб, етакчиларга бироз тин олиш имкониятини яратгандир. Айтганча, 2021 йилнинг февраль ойида ҳам «Манчестер Сити»да шундай қимматбаҳо захира кузатилганди. Ўшанда Гвардиола «Вест Хэм»га қарши АПЛ ўйинида тиғиз тақвим туфайли Родри, Габриэль Жезус, Эмерик Ляпорт, Бернарду Сильва ва Жоау Канселуни захирада қолдирганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:07, 22.01.2023.
Ўқилди: 2302 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик