"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Усмон Дембеленинг ўйини ҳақида гапирди.
Франциялик футболчининг "Реал Сосьедад"га (1:0) қарши ўйиндаги голи "Барселона"ни Испания кубоги ярим финалига олиб чиқди.
“Мен келганимдан бери Дембеле анча яхшиланди. Энди қарасам, унга қарши ўйнаган қанот ҳимоячилари қийналишга мажбур. Мен унга доим ишонардим ва у жамоага кўп нарса бера олишини билардим.
Илгари уни танқид қилишарди ва уни "Барселона"да кўришни истамасди, аммо ҳозир уни узоқ олқишлар қилишмоқда. Усмон учун жуда хурсандман.
Дембеле дунёнинг энг яхши вингерларидан бири. Мен буни анчадан бери биламан ва энди унинг ўзи ҳам ниҳоят бунга ишонишни бошлади", - дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради Испания ОАВлари.