"Челси" Энцо Фернандесни қўлга киритиш учун яна бир уриниб кўради.
Record хабарига кўра, ярим ҳимоячи трансферга клубни мажбурламайди ва бор эътиборини "Бенфика"га қаратади, чунки у "Челси"га ўтиш имконияти камлигини тушунади.
Шунингдек, “Бенфика” футболчига содиқлик бонуси сифатида 2 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинган.
Январь ойида "Челси" Энцо Фернандесни сотиб олишга уриниб кўрди, аммо клублар трансфер нархи бўйича келиша олишмади.
Энцонинг "Бенфика" билан муносабатлари футболчи декабрь ойи охирида бош мураббий Рожер Шмидтнинг рухсатисиз Аргентинага учиб кетганидан кейин ёмонлашгани ҳақида хабар берилганди.