"Челси" вингери Рахим Стерлинг 5 январь куни АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (0:1) олган жароҳатидан сўнг тикланиш босқичини бошлади.
28 ёшли футболчи яна футбол майдонида машғулотларга қайтди. У индивидуал дастур билан шуғулланмоқда.
Жорий мавсумда Стерлинг “Челси” сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.