Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

АПЛ рақобатчилари мамлакат кубогида ҳам тўқнаш келади: "Манчестер Сити" - "Арсенал" (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун кураш олиб бораётган рақиблар бугун тунда мавсумдаги илк тўқнашувни бошидан ўтказади – "Манчестер Сити" ўз уйида "Арсенал"ни қабул қилади. Англия кубогининг тўртинчи босқичи энг марказий ўйин билан бугундан старт олади. Ҳозир АПЛда шундай ҳолат юзага келганки, ушбу жамоаларнинг ҳар иккисида АПЛ чемпиони бўлиш имкони мавжуд. Аммо бугунги ўйинда ҳар икки томон ҳам айрим ротациялар қилишга ҳаракат қилади.

Артета ва Гвардиола жамоалари ҳали ҳам Еврокубокларда иштирок этмоқда. Бу мусобақалар ҳам ҳадемай бошланади. Шу сабабли, кучни тўғри тақсимлаш талаб этилади. Энди, Англия кубогига келсак.
"Манчестер Сити" учинчи босқичда "Челси"ни 4-0 ҳисобида тор-мор келтирганди. Ўша баҳсда Махрезнинг дубли, шунингдек, Алварес ва Фоденнинг голлари "шаҳарликлар"га ғалаба келтирган. "Арсенал" эса ўзининг катта устунлиги остида кечган баҳсда "Оксфорд"ни 3-0 ҳисобида мағлуб этганди. Иккинчи таймдаги Эльнени ва Нкетианинг икки голи "канонирлар" фойдасини таъминлаб берди. Қуйида икки гигантнинг айрим томонларига тўхталиб ўтилади.

Жамоалар спорт формаси қандай?

"Манчестер Сити" сўнгги 5 та ўйинда 3 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. Мағлубиятлар Англия лига кубогида "Саутгемптон"га (0-2), АПЛда эса "Манчестер Юнайтед"га (2-1) учралганди.
Бошқа томонда "Арсенал" ажойиб серия қайд этмоқда. Артета шогирдлари сўнгги 5 ўйиндан 4 тасини ўз фойдасига ҳал қила олган. 1 баҳс эса дуранг билан тугаган ("Ньюкасл", 0-0).

Жароҳатланганлар борми?

"Шаҳарликлар" сафида Фил Фоден борасида муаммолар бор. Ҳужумчи оёғидан олган жароҳати туфайли майдонга туша олмаслиги айтилган. Гвардиола ушбу ўйинда таркибнинг айрим кам фойдаланиладиган футболчиларига ўзини кўрсатиш имкониятини бериши аниқ.
"Арсенал"да эса асосий футболчилар ҳисобланган Габриэл Жезус, Муҳаммад Эльнени ва Реисс Нелсонлар жароҳат сабабли баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек, "Арсенал"да ҳам Холдинг, Виейра, Тирни ва Троссард каби юлдузларга имконият тақдим этилиши кутилмоқда.

Кимлар порлайди?

"Манчестер Сити" асосий ҳужумчиси бўлган Холандга дам олиш имконияти берган ҳолда, Хулиан Алварес билан баҳсни бошлаши мумкин. Аргентиналик Жаҳон чемпиони керакли вақтда ўзини кўрсата олиши билан ажралиб туради.
"Арсенал"да Троссардни майдонда кўришимиз мумкин бўлади ва у порлаши кутилаётган юлдуз саналади. Бельгиялик "МЮ" билан 12 дақиқа ўйнаб, ўз таланти ва нималар таклиф эта олишини кўрсатиб қўйганди.

BOSS'лар нима дейди?

"Шаҳарликлар" устози Гвардиола "Вулверхэмптон"ни мағлубиятга учратгач, шундай деганди: "Бизнинг бугунги ўйинимиз "Тоттенхэм" билан биринчи бўлимдаги ҳаракатимиз билан бир хил. Яхши ҳаракат қилдик, ўйинимиздаги ўсиш кўзга ташланди. Аммо бу бугунчалик. Кейинги ўйинда нима бўлишини эса вақт кўрсатади".
Артета "МЮ" билан ўйиндаги иродали ғалабадан кейин шундай дейди: "Ўйин охирида ғалабага эришиш жуда ҳам ажойиб. Биз бунга мухлисларимиз ва ақлбовар қилмас салоҳиятимиз билан эришдик. Энди эса олдиндаги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. "Манчестер Сити" билан бизга осон бўлмаслиги аниқ".

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:00, 27.01.2023.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.