"Онлайн викторина"нинг бешинчи босқичи ҳам якунланди. Аввалгилардан фарқли равишда, бу сафар ғолибликни қўлга киритган иштирокчи яқин таъқибчисидан 2 баллга илгарилаб кетди. "Bezori" никли мухлис 11 имкониятдан 10 балл тўплашга муваффақ бўлди.
Ёдингизда бўлса, ушбу мухлис - Дилмурод Раҳимов "Онлайн Викторина-3" ғолиблигини ҳам қўлга киритганди. Ўшанда ўзбекистонлик спортчиларнинг олимпия ўйинларидаги иштирокига оид саволлар мухлислар эътиборига ҳавола қилинганди. Ҳозирги кунда Дилмурод Германияда магистратурада таҳсил олаётганини инобатга олиб, унга аталган совринни Андижонда истиқомат қиладиган укасига бериб юборишга келишиб олганмиз.
Бугун ўтказилган танловнинг 2-ўрнини бирданига 2 нафар мухлис эгаллади. "Xushnud" ва "Tantum" никидаги мухлислар 8 очкодан жамғаришди. Хабарингиз бўлса, "Tantum" Лондон олимпиадасига бағишлаб ўтказилган викторинада 2-ўринни қўлга киритганди. Ваъда қилинганидек, унга ЮСБ-модем топширилади (барча ғолиблар эртага таҳририятга таклиф этилади ва совғаларни топшириш маросими ўтказилади).
"Xushnud" эса илк маротаба викториналарнинг кучли учлигига киришга муваффақ бўлди. Агар юқорида икки нафар иштирокчи хафа бўлишмаса, "Bezori"ни расман танлов ғолиби сифатида эълон қилган ҳолда, совринни "Xushnud"га топширамиз.
Викторинада иштирок этган барча 129 нафар мухлисга миннатдорчилик билдирамиз. Ғолибларни эса муборакбод этамиз.
"Онлайн викторина-5" рейтинги билан танишиб олинг: мобиль версия ва компьютер орқали.