Кириш Регистрация

Далич «Аякс» таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Амстердамнинг «Аякс» клубини бошқаришга таклиф қилинди. Бу ҳақда Голландиянинг De Telegraaf нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Аякс» раҳбарияти Далич ва яна икки нафар номи ошкор этилмаган мураббийни ушбу лавозимга таклиф қилган. Хорватиялик мутахассис амстердамликлар таклифини рад этди. Яна икки мураббий ҳам «Аякс»ни бошқаришдан бош тортди.

Маълумот учун, Далич Хорватия терма жамоасида 2017 йилдан буён ишлаб келади. Унинг раҳбарлигида Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Жамоа 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган мундиалда кумуш медални қўлга киритди. 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида Далич шогирдлари бронза медалларига эга чиқди.

Киритилди: 12:42, 28.01.2023.
Ўқилди: 771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик