"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Рой Кин ўз фаолиятида "Ноттингем Форест"да ўйнашга муваффақ бўлган, бу 1990 йилдан 1993 йилгача бўлган даврда содир бўлган. Ўшанда унга клубни еврокубоклар ғолиби бўлган Брайан Клофф бошқарган.
Клоффнинг ўйинчилар олдидаги обрўси баланд эди ва ҳатто бир марта Кинни "тузлаганди" ҳам.
"Брайан Клофф мен ишлаган энг яхши мураббий, ҳатто Алекс Фергюсондан ҳам яхшироқ эди. Бир марта ўйиндан кейин у мени урди, лекин у буни қилишга ҳақли эди. "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда мен тўпни орқага қайтардим, лекин рақиб тўпни эгаллаб олди ва ҳисобни тенглаштиришди, гарчи бу менинг айбим бўлмаса ҳам. Ўйиндан кейин у менга муштлари билан ҳужум қилди!" - деди Кин Sky Sports билан суҳбатда.