"Борнмут" яқин орада ҳужумчи сотиб олиши мумкин. Хабарларга кўра, "Фенербахче" футболчиси Брайт Осайи-Сэмюэл "олчалар" радарида турибди.
25 ёшли вингер ўтмишда Англияда ўйнаган. Унинг манзили "Блекпуль" ва "ҚПР" эди. Айни дамда нигериялик футболчи 12 миллион фунтга баҳоланган.