Кириш Регистрация

Ўзбекистон - Кувайт учрашуви Равшан Эрматовга ишониб топширилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Кувайт миллий терма жамоаларининг 7 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ўйинини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди.

Унга кўра халқаро ўртоқлик учрашуви Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматовга ишониб топширилган. Унга қанотларда Жаҳонгир Саидов ва Абдуҳамидулло Расулов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Валентин Коваленко.

Қайд этиш керак, Кувайт терма жамоасига қарши ўйин 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея билан учрашув олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўйин 7 сентябрь куни соат 18:00да «Пахтакор» стадионида бошланади. Учрашувга кириш бепул.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:45, 21.08.2012.
Ўқилди: 4408 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.