Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Яго Аспасдан Фернандо Торресгача: АПЛ давридаги "Ливерпул"нинг тўққизинчи рақам эгаларини баҳолаймиз

Баҳо:
+ | -1

"Ливерпул"да 9-рақам эгаси бўлиш катта шараф ҳисобланади. Чунки бу рақам тарихда энг яхшилар томонидан фойдаланилган. Шунингдек, тўққизинчида баъзи бир "аутсайдер"лар ҳам ҳаракат қилган. Қуйида сўнгги ўттиз йилда ушбу рақамга кимлар эгалик қилганини билиб оласиз.

10. Яго Аспас

Мухлисларнинг севимли футболчиси "Энфилд"да ўзининг нималарга қодир эканини кўрсата олмади. Айни дамда "Сельта" сафида ҳаракат қилаётган қаҳрамонимизнинг даражаси, шунчаки, мерсисайдга мос эмасди.

9. Рики Ламберт

Ламберт 32 ёшида яна "Ливерпул"га қайтади. Ушбу клуб мактабидан чиқиб, асосий фаолиятини пастки лигаларда ўтказган ҳужумчи, 17 йилдан кейин яна жонажон жамоасига қайтиб келади. Ламберт "Ливерпуль" билан иккита гол уришга эришганди. Бу эса Аспасдан иккитага кўпроқдир.

8. Кристиан Бентеке

Бентеке даражасининг жуда тезлик билан тушиб кетиши, АПЛ тарихидаги энг сирли воқеа эди. Балки бошқа омиллар бордир. Лекин шу нарса аниқки, Бентеке ажойиб футболчи ва унинг "МЮ" дарвозасига "Олд Траффорд"да киритган акробатик голини ҳеч ким унутмайди.

7. Энди Кэролл

Кэролл бир пайтлар рекорд, 35 миллион фунтга харид қилинганди. Аммо у ўзидан кутилган натижани оқлай олмаган. Инглиз ҳужумчиси 58 ўйинда 11 та гол ура олган, холос.

6. Жибриль Сиссе

Тарихдаги ўша машъум кунда даҳшатли оёқ синиши бўлмаганида эди, Сиссенинг Англиядаги фаолияти яхшироқ кечарди. Аммо унинг аниқ зарбалари сабабли "Ливерпуль" ЕЧЛ ва Англия кубогини ютишга эришганини эсдан чиқармаслик керак.

5. Николя Анелька

Анелька мерсисайдликлар сафида фақатгина ярим мавсум, шу ҳам бўлса "ПСЖ"дан ижарага келиб, ўйнаб кетган. Аммо француз ҳужумчиси 5 та гол уришга эришганди. Кейинги мавсум эса Анелька у ерни тарк этган.

4. Иан Раш

"Ливерпул"нинг энг яхши тўпурарларидан бири сифатида Раш бу рўйхатнинг бошида бўлиши керак эди. Аммо унинг энг яхши даврлари АПЛ ташкил топишидан олдин юз берган. Шунга қарамай, у АПЛ турнирида 45 та гол уришни уддасидан чиққан.

3. Роберто Фирмино

Сўнгги учликни қай тарзда жойлаштиришга жуда ҳам қийналдик. Мухлисларнинг кўпчилиги Фирминони рўйхатни бошида бўлишини исташган бўларди. Аммо унинг ишлар асосан Мане ва Салоҳ билан битган. Бразилиялик ўзининг пик даражасида бир мавсумда 27 та гол ва 17 та ассистни амалга ошира олганди.

2. Фернандо Торрес

Торрес АПЛ тарихидаги энг яхши тўққизинчи рақам эгаси сифатида эътироф этилиши керак. Афсуски, лекин "Ливерпуль" тарихида эмас. Торреснинг соврин юта олмагани ва беқарор экани рўйхатда иккинчи бўлишига замин яратди.

1. Робби Фаулер

Худо! "Ливерпуль" мухлислари уни айнан шундай – "Худо" деб атар эди. Бундан яхшироқ тахаллус бўлмаса керак. Кимлардир эслайди, кимлардир йўқ. Аммо Фаулер "Ливерпул"даги дастлабки тўрт мавсумида 188 та ўйинда майдонга тушиб, 116 голга муаллифлик қилган эди. Футболнинг ашаддий мухлислар ҳали ҳам унинг даврини жуда ҳам севиб эслайди. YouTuBe'дан уни қидиринг ва Фаулер аслида ким эканига яна бир бор амин бўласиз!

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 15:57, 29.01.2023.
Ўқилди: 1705 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.