«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг бошқа жамоаларига қарши кураш ҳақида гапирди.
«Сўнгги бир неча йил ичида «Манчестер Сити» ва биз билан Премьер-лигада содир бўлган ўзаро воқеалар жуда ажойиб бўлди. Буни айтиш бироз хунук, лекин ўша пайтда биз кўрсатган барқарорлик даражаси анча кучли эди. Ажойиб!
Футболда барқарорлик энг қийин нарса. Кўрамиз, бошқа жамоаларда муаммо ва жароҳатлар бўлса, уларнинг тақдири нима бўларкан?! Аммо жамоалар, пул ва лигадаги мураббийлар сифатини ҳисобга олсак, уларнинг барчасига юқори поғонада қолиш, еврокубоклар учун курашиш қийин бўлиши мумкин.
«Манчестер Сити»га келсак, улар агар чемпион бўлмаса, Гвардиола бунга чидолмайди ва курашни тўхтатади деб ўйламайман. Улар кейинги мавсумда яна уриниб кўришади», - деди Клопп.