Ҳуқуқлари "Шахтёр"га тегишли бўлган бразилиялик ҳимоячи Тете ижара асосида "Лестер"га ўтди. Бу ҳақда инглизлар жамоасининг расмий сайти хабар берди.
22 ёшли Тете мавсумнинг биринчи қисмини “Лион” сафида ўтказди ва у ерда 17 ўйинида 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У ушбу клубда 2022 йилнинг мартидан буён ўйнамоқда. Тете 2019-йилнинг февралида “Шахтёр”га ўтган эди.
“Лестер”да эканлигимдан жуда хурсандман. Стадионга қарадим ва шуни айтишим мумкинки, у жуда чиройли. Кўп сонли мухлислар билан қандай кўринишини тасаввур қила оламан. Кўп гол уриб, кўплаб голли узатмаларни амалга оширишга умид қиламан", - дея Тетенинг сўзларидан иқтибос келтирган "Лестер" матбуот хизмати расмий сайтида.