Австралия очиқ чемпионатида ғалаба қозониб, «катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони бўлган Новак Жокович мусобақа сўнггида фикр билдирди.
Ҳал қилувчи баҳсда Жокович Стефанос Циципасни 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди.
«Стефаноснинг сўзлари жуда таъсирли бўлди. Мен буни жуда қадрлайман. Майдонда биз рақибмиз, лекин бу бир-биримизни ҳурмат қилмаслигимиз керак дегани эмас.
Стефанос, сени ажойиб турнир, ушбу жанг билан табриклайман. Бу, албатта, сен учун охирги финал эмас. Циципас жамоаси уни кучли спортчига айлантириш учун кўп вақт сарфлади.
Жамоам ва оилам учун ажойиб саёҳат бўлди. Мен ҳеч нарсани оддий деб қабул қилмайман. Кўпчилик менинг феъл-атворимнинг салбий томонларини кўрсатишни яхши кўради, лекин сизлар доим мен томондасиз. Демак, бу кубок мен каби сизга ҳам қадрлидир!