Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Бунёдкор» футболчиларининг ЎФФга боргани клуб вице-президентини ҳайрон қолдирди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” футбол клуби “жамоадаги инқироз” юзасидан расмий баёнот берди. Клуб вице-президенти – Баҳромжон Давлатов номидан берилган чиқиш “Бунёдкор” расмий сайтида эълон қилинган.

18 август куни Ўзбекистоннинг қатор интернет-нашрларида “Бунёдкор” жамоаси футболчилари ўзларига тегишли бўлган маблағларни вақтида олишмаётгани, шу масала юзасидан ёрдам сўраб ЎФФга боришгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

“Бунёдкор” биринчи вице-президенти “ҳар қандай савол жавоб учун доимо тайёр” эканлигини қайд этгани ҳолда, футболга ихтисослашган ўзбекча интернет-нашрларда тарқалган хабарларнинг қанчалик даражада асосли эканлиги тўғрисида фикр билдирмаган.

Давлатовнинг ёзишича, “Андижон” жамоасига қарши учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари ўртасида “баъзи муаммоларни муҳокама қилиш учун” учрашув бўлиб ўтган, унда Давлатов ва клуб Кузатув кенгашининг бошқа аъзолари футболчи ва мураббийларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб беришган.

“Айнан шунинг учун ҳам бир гуруҳ футболчиларнинг ЎФФга боришганига ҳайрон бўлдим”, – деб ёзади Давлатов. Давлатов “баъзи муаммолар”нинг қандай муаммолар эканлигига, шунингдек футболчилар айнан нима учун ЎФФга боришганига аниқлик киритмаган.

Давлатовнинг таъкидлашича, клуб жамоа олдидаги мажбуриятларини “юз фоизга бажариб келмоқда”, “ойлик ва мукофот пуллари ўз вақтида тўланмоқда”. Жумладан, “Нефтчи” билан ўйин (18 август куни ўтказилган) учун ваъда қилинган мукофот пуллари 21 август куни топширилган. “Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов тасдиқлаб ўтдики, футболчилар ва мураббийлар ойлик маошларини ўз вақтида олишмоқда”, – деб ёзади “Бунёдкор” раҳбари.

Баҳромжон Давлатовнинг фикрича, клуб ва футболчилар ўртасидаги молиявий масалалар Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло айтгандек тузилиши керак: “Капелло терма жамоа аъзолари алоҳида ғалаба учун эмас, балки жамоа олдига қўйилган вазифа бажарилгач рағбатлантирилиши керак, деб таъкидлади”.

Баҳромжон Давлатов ўз мурожаат якунида, бошқаларни “аҳил коллектив”га парокандалик олиб киришга уринмасликка чақириб, фақат жипслашган жамоагина энг катта муаммоларни ҳам ҳал қила олишини таъкидлаган. “Ана шунда барча ўз хизматларига яраша рағбатлантирилади. Шунда барчаси адолатли бўлади!”, – дея қўшимча қилган “Бунёдкор” раҳбари.

Маълумот ўрнида, “Бунёдкор” футбол клуби олдига Ўзбекистон Олий Лигаси ва Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқиш, шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок этиш вазифа қилиб қўйилган. Жамоа айни вақтда Олий Лигада пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон Кубогида эса ярим финал босқичига етиб келган.

Шунингдек, жамоа 3 йиллик танаффусдан сўнг бу йил ҳам Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалида иштирок этади, аммо унда қайд этиладиган қандай натижа “Бунёдкор” раҳбарияти томонидан муваффақиятли саналиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 22:36, 21.08.2012.
Ўқилди: 6081 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.