"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган "Наполи"га (1:2) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
"Биз "Наполи"ни энг кўп қўрқитадиган жамоамиз. Натижадан ташқари, ўзимга ишончим ортди. Баъзида футбол адолатсиз бўлади. Баъзида яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозона олмайди. Бугун биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик.
Биринчи дақиқаданоқ яхши ўйнадик. Осимхеннинг голидан кейин ўтказиб юборилган голнинг ноҳақлигини ҳис қилдик. Жамоа ҳар доим вазиятни назорат қилди ва жуда яхши ўйнади, яхши прессинг қилди ва яхши ҳимояланди. Натижадан афсусдаман", - дея Моуриньо сўзларини келтирган журналист Жанлука Ди Марцио.
Мезбонлар таркибида Виктор Осимхен Хвичи Кварацхелия ҳамда Жованни Симеоненинг узатмалари билан 2 та гол урди. Меҳмонлар Стефан Эль-Шааравининг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.
Ушбу ўйиндан кейин "Наполи" 53 очко билан турнир жадвалида биринчи, "Рома" 37 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.