Кириш Регистрация

"Ювентус" Влаховични сотиб юборишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович яқин орада туринликлар жамоасини тарк этиши мумкин, деб хабар беради Calciomercato.it.

Манбанинг хабарига кўра, "Юве" раҳбарияти клубга нисбатан санкциялар қўлланилганидан сўнг бюджетдаги муаммолар туфайли сербиялик ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр. Италияликлар ҳужумчининг трансфери учун камида 80 миллион евро олишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, сербнинг хизматларига "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Влахович “Ювентус”да 2022 йилнинг январидан буён тўп суради. Унинг Италия жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Олдинроқ унинг агенти футболчи қишки трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этиши мумкинлигини айтганди.

Жорий мавсумда 23 ёшли серб Турин клуби сафида барча турнирлар доирасида 16 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 15:00, 30.01.2023.
Ўқилди: 2493 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7603]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6561]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5264]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3339]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2930]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2499]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2454]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2314]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1878]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1834]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик