Ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло "Рома"ни тарк этмоқчи.
23 ёшли футболчи ўз хоҳишини унчалик чиройли ифода этмади, у Жозе Моуриньо айтганидек, машғулот ва ўйнашдан бош тортди. Оқибатда "Рома" мухлислари Дзаньолодан норози бўлишди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, якшанба куни жамоа "Наполи"га мағлуб бўлганидан сўнг "бўрилар"нинг бир гуруҳ мухлислари футболчининг уйи олдида тўпланишди.
Манбага кўра, мухлислар ўзларини агрессив тутиб, Дзаньолони "Рома"дан кетишга чақиришган. Футболчи полицияни чақиришга мажбур бўлди ва шундан кейин мухлислар уйларига кетишди.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" сафарда "Наполи"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.