"ПСЖ" дарвозабони Кейлор Навасни "Ноттингем Форест"га ижарага беришни истамаяпти, деб ёзади инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Twitter саҳифасида.
Коста-рикалик футболчининг ўзи трансферни талаб қилмоқда ва парижликлар раҳбариятидан розилик кутмоқда.
36 ёшли Навас "ПСЖ"га 2019 йилнинг сентябрида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда у француз клуби сафида 2 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ўтказиб юборган. Унинг парижликлар билан шартномаси шу мавсум охиригача ҳисобланган.