"Вальядолид" ҳимоячиси Иван Фреснеда "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
"Йўқ, мен кетмайман, тинчланинг", - дейди Фреснеда Goal порталига.
18 ёшли испанияликнинг "Вальядолид" билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини бир миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Фреснеда 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олди.