"Челси"га янги келган Михаил Мудрик "нигер" сўзини ишлатгани учун танқид қилинди.
Ўтган йилнинг июль ойида футболчи ўзининг дўсти билан Audi автомобили олдида тургани ва хип-хоп артисти Lil Babyнинг 2017 йилги Freestyle трекини ижро этаётгани акс этган 40 сониялик видеони Тикток’га жойлаган эди. Унда "нигер" сўзи 16 марта тилга олинган.
Мудрик матбуот котиби The Sun нашрига шундай деди: "Михаил ўтган июль ойида ушбу видеони Тиктокда жойлаштирган ҳолда кимнидир хафа қилган бўлса, чуқур афсусда. Гарчи у фақат қўшиқни ижро этишни хоҳлаган бўлса-да, Михаил ўз қароридан чуқур афсусда ва бу ноўрин эканлигини чин юракдан тан олади. Видео аллақачон ўчириб ташланган.
Футболдаги камситиш ва ирқчиликка қарши курашга бағишланган Kick It Out ташкилоти шундай деди: "Биз контекстдан қатъи назар, ҳар қандай ирқий ҳақоратни, шу жумладан, ушбу сўзни ишлатишни қоралаймиз. Бу сўз чуқур ҳақоратли. Ундан юқори даражадаги ўйинчилар томонидан фойдаланиш фақат мухлисларни ўйиндан узоқлаштириши мумкин. Ўйинчилар ўз платформаларидан ўз фойдалари учун фойдаланишлари муҳим.
Биз Михаил Мудрик бу ҳақоратли иборанинг қўлланилиши бошқа одамларга оғриқ келтирганини англаганидан хурсандмиз" - дейилади баёнотда.