Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

"Бенфика" Энцо Фернандесга Аргентинадан ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

ESPN хабарига кўра, "Бока Хуниорс" ярим ҳимоячиси Алан Варела "Бенфика"нинг мақсади.

Манба берган хабарга кўра, Португалия клуби Энцо Фернандесни "Челси"га 120 миллион еврога сотишга рози бўлса, 21 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Вареланинг товон пули 15 миллион евро.

"Бенфика" шунингдек, "Фейеноорд"дан Оркан Кекчу ва "Сассуоло"дан Давиде Фратессини сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

2022 йилги мавсумда Варела "Бока Хуниорс" сафида барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:46, 31.01.2023.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.