Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Азмун "Марсель"га ўтмаса, яна Россияга қайтади

Баҳо:
+ | -

"Байер" ҳужумчиси Сердар Азмун "Марсель"га трансфер амалга ошмаса, "Зенит"га қайтиши мумкин, дея хабар беради журналист Иван Карпов.

Манбага кўра, 28 ёшли эронлик Леверкузен клубидан норози. Ҳужумчига "Марсель" қизиқиш билдирмоқда, трансфер ташаббускори эса француз клуби спорт директори Хавьер Рибалта бўлиб, Азмун билан "Зенит"даги фаолиятидан таниш.

Агар ҳужумчи трансфер ойнаси ёпилгунига қадар янги жамоа билан келиша олмаса, Азмун "Зенит"га қайтиши мумкин. Бу борада Санкт-Петербург клуби билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

Азмун 2019 йилдан "кўк-оқ-кўклар" таркибида ўйнаб келганди ва 2022 йил бошида у "Байер"га ўтди. Ҳужумчининг Леверкузен клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Азмун “Байер” таркибида 13 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:50, 31.01.2023.
Ўқилди: 1119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.