Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Люк Де Йонг жамоасининг ЕЧЛ плей-офф босқичида "Динамо" (Киев) клубидан учраган мағлубияти (1:3) ҳақида фикр билдирди. Айнан Люк ўйиндаги охирги голни ўз дарвозасига уриб қўйган эди.
"Бу даҳшатли кеча бўлди. Биз ўйинни яхши бошладик ва олдинга чиқиб олдик. Бир вазиятда рикошет бизга панд берди ва гол ўтказиб юбордик. Кейин яна битта го ўтказиб юбордик, аммо учинчи гол - ҳақиқий бахтсизлик бўлди. Мен тўпни чап оёғим билан тепиб юбормоқчи эдим, аммо тўпга бироз кеч қолдим.
Нима ҳам дердим, Бизни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Динамо" чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқишимизни қийинлаштирди. Бизнинг имкониятларимиз камайиб кетди", - дея Де Йонгнинг сўзларини келтиради "Динамо" Киев от Шурика" сайти.













