"Ньюкасл" Англия лига кубоги финалига чиқди.
Ярим финалда бош мураббий Эдди Хау шогирдлари “Саутгемптон”ни икки ўйинда 1:0, 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
"Ҳаккалар" учун бу 47 йил ичида биринчи ва умуман олганда иккинчи марта Лига кубоги финали.
Бунгача клуб ягона марта 1975/76 йилги мавсумда ҳал қилувчи ўйинга чиққанди. Ўшанда "Ньюкасл" финалда "Манчестер Сити"га ютқазган (1:2).
Жамоанинг жорий мавсумдаги финалдаги рақиби иккинчи ярим финал жуфтлиги “Ноттингем Форест” – “Манчестер Юнайтед” (биринчи ўйин – 0:3) ғолиби бўлади.