Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Андижон" Нури Шахин бошқарувидаги турк клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида айни пайтда кўплаб ўзбек жамоалари ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқдалар. Шунга мос равишда клублар асосан бор эътиборини фақат йиғинларга ҳамда хориж клубларига қарши ўртоқлик ўйинларига қаратадилар. “Андижон” футбол клуби ҳам янги мавсумга ҳар тарафлама жиддий тайёрланиш учун Анталияда уч ҳафталик йиғин ташкил қилганидан хабарингиз бор.

"27 январь куни етиб келган “Бургутлар” 17 февралга қадар чуқурлаштирилган ўқув-машғулот йиғинини ташкиллаштиряптилар. Лекин “Андижон” фақатгина шу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Клуб маркетинг йўналишида ҳам қатор истиқболли лойиҳалар устида ишламоқда. Айниқса, ҳар жабҳада биринчи бўлишга интилаётган “Андижон” Анталиядаги йиғинида ҳам ушбу иборага алам қилмоқда. Яъни, жамоамиз Анталияда фақат йиғин ўтказишнинг ўзи билан чекланиб қолмайди.

Гап шундаки, турк клубларининг иш фаолиятини ўрганиш, бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам “Андижон” клуби учун кун тартибидаги муҳим вазифалардан бири эди. Шу мақсадда Туркия Суперлигаси қатнашчиларидан бири, ўз ўрнига ва мухлисларига эга бўлган “Антальяспор” клуби билан “Андижон” ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш бўйича дўстлик ришталари йўлга қўйилмоқда. Шунинг учун 1 февраль санасига икки томон ўртасида учрашув бўлиб ўтиши белгиланди. Шу куни “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” клубига ташриф буюради. У ерда “Антальяспор” директори ўринбосари “Андижон” раҳбариятини кутиб олади. Ўзаро учрашув чоғида жамоаларнинг равнақи йўлидаги ҳамкорлик масалалари ва истиқболли режалар муҳокама қилинади.

Шу билан бирга “Антальяспор” клуби инфраструктураси, иш йўналиши, стадион ва қўйингки, жамоадаги барча бўғинлар бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашиши кўзда тутилган. “Андижон” имиджини янада оммалаштириш ва ривожланиш стратегиясида бундай ҳамкорлик асқотиши шубҳасиз.

Бугунги кунда замонавий профессионал футбол клубида қайси бўғинлар фаолият юритиш керак бўлса, барча йўналишларда мазкур турк клуби билан ҳамкорлик йўлга қўйилиш арафасида.

Жумладан, клубнинг ташкилий тузилиши, инфраструктурасини ўрганиш, ўсмирлар ва ёшлар жамоаларининг фаолияти, футбол академияси фаолияти билан танишиш, юридик масалалар, халқаро алоқалар, маркетинг йўналиши, мусобақаларда қатнашишдаги жиҳатлар, матбуот ва пиар хизмати, ижтимоий соҳалар, фан-клуб ҳаракати қандай йўлга қўйилгани, мураббийликда ва айниқса футболчиларнинг жисмоний ҳолатини мониторинг қилишда қандай усуллардан фойдаланишаётгани, диотолог масаласи, селекция йўналиши, қолаверса, майдон майсасини қандай қилиб узоқ йиллар давомида бир текисда сақлаш ва қанақа минерал ўгитлардан фойдаланиши каби ҳолатларгача бўлган кенг қамровли тажриба алмашиш каби учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, клубнинг йиллик бюджети, бош ҳомийси ва қўшимча яна қандай манбалардан даромад топиши сингари муҳим масалаларда ҳам фикрлар алмашилинади. Чунки сир эмаски, биздаги клубларимизга етишмаётган нарса бу кўпинча даромад билан боғлиқ. Балки ўзбек клубларини бу борада илғай олмаётган бошқа жиҳатларимиз ҳам бордир. Айнан шу масалада “Антальяспор” билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳар жиҳатдан фойдали ҳисобланади.

Айни дамда Туркия чемпионати давом этяпти. “Антальяспор” клуби 28 январь куни ўз майдонида “Умраниеспор”ни қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Айниқса, 90+3-дақиқада киритилган гол эвазига мезбонлар ўта муҳим ғалабани қўлга киритишди. Ушбу клубга турк футболининг яқин-яқингача ёрқин юлдузларидан бири бўлган Нури Шахин бош мураббийлик қилмоқда. Уни ўзбек футбол ишқибозлари ҳам жуда яхши билишади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Шахин ўз вақтида “Фейеноорд”, “Реал”, “Ливерпуль”, “Боруссия” Дортмунд, “Вердер” сингари Европанинг топ-клубларида ўйнаган футболчи Туркияга қайтиб икки йил давомида “Антальяспор”да тўп сургач, фаолиятини айнан ушбу клубда якунлади. 2021 йили бутсаларини михга илгач, ўзини мураббийликка бағишлади ва шундан буён мазкур жамоада ишлаб келмоқда.

"Антальяспор” катта клуб. Унинг тасарруфида яна бошқа спорт турлари ҳам мавжуд. Умуман айтганда, “Андижон”нинг мазкур жамоа билан йўлга қўядиган ҳамкорлик дастури асосида келажак учун жуда муҳим қадам ташланади" - дейилади "Андижон"нинг расмий баёнотида.

Киритилди: 09:51, 01.02.2023.
Ўқилди: 3331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.