Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 14:18 Герта 2-0 Айнтрахт Брауншвейг
20/04 14:18 Вольфсбург 2-2 Фрайбург
20/04 14:18 Майнц 2-0 Нюрнберг
20/04 14:18 Бавария 5-2 Вердер
20/04 14:18 Ҳоффенҳайм 0-0 Айнтрахт Ф
20/04 14:21 Байер 2-2 Боруссия Д
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

“Челси” тарихни янгиламоқда. Футбол тарихидаги энг қиммат 10 та трансфер

Баҳо:
+ | -1

“Челси”нинг кечаги хариди 21 ёшли Энцо Фернандес энг қиммат футболчилар рўйхатига кирди. Келинг, кучли ўнталикка яна кимлар киргани кўриб чиқамиз.

10. Эден Азар (Бельгия) – 115 млн евро

Ярим ҳимоячи 2019 йилда “Челси”дан “Реал”га ўтган эди. Мадридликлар жуда кўп пул тўлаганларидан афсусланишлари аниқ.

9. Криштиану Роналду (Португалия) – 117 миллион евро

2009 йилда "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси учун 117 миллион евро жуда баланд суммадек туюларди. Аммо "Реал Мадрид"да Роналду ўзининг трансфер нархини оқлади.

8. Жек Грилиш (Англия) - 117,5 млн евро

Грилиш 24 ёшли Роналдудан қимматроқ бўлиб чиқди - бу кулгили, аммо 2021 йилда бундай нархлар энди ажабланарли эмас эди. Ярим ҳимоячи "Астон Вилла"дан "Ман Сити"га ўтди.

6-7. Антуан Гризманн (Франция) - 120 миллион евро

Яна бир муваффақиятсиз трансфер. 2019-йилда “Атлетико”дан “Барселона”га кўчиб ўтган Гризманн Каталонияда ўзини топа олмади ва тез орада эски жамоасига қайтиб келди.

6-7. Энцо Фернандес (Аргентина) - 121 миллион евро

Энцо унга қилинган инвестицияни оқлайдими? Ўйинчини трансфер бози ёпилишига жуда оз вақт қолганда сотиб олишди.

5. Жоау Феликс (Португалия) – 127,2 миллион евро

"Атлетико" нафақат қимматга сотиши, балки сотиб олиши ҳам мумкин. 2019 йилда узоқ вақтдан бери Роналдунинг меросхўри номини олган футболчи "Бенфика"дан Мадридга кўчиб ўтганди.

4. Филиппе Коутиньо (Бразилия) – 135 млн евро

Бразилиялик футболчи "Ливерпул"да порлади ва 2018 йилда "Барселона" унга эътибор қаратди. Аммо у клубда ўзиники бўла олмади. Ҳозир Коутиньо камтарона “Астон Вилла”да ўйнайди.

3. Усмон Дембеле (Франция) – 140 млн евро

"Боруссия Д" футболчиларни яхши пулга сотишни билади. Дембеле ҳозир "Барселона"даги олтинчи мавсумини ўтказмоқда ва кутилгандек бўлмаса-да, жамоага жуда кўп фойда келтирди.

2. Килиан Мбаппе (Франция) - 180 млн евро

2017 йилда жаҳон футболининг асосий тўпурари “Монако”ни “ПСЖ”га алмаштирди. У биринчи мавсумни ижара асосида ўтказди, шундан сўнг улар тўлиқ трансферни амалга оширишди.

1. Неймар (Бразилия) – 222 миллион евро

"Барселона"нинг собиқ футболчиси 2017 йилда "ПСЖ"га ўтган эди. Улар уни Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун олиб келишди. Аммо ҳозирча парижликлар бу мақсадига эриша олмади.

Киритилди: 11:29, 01.02.2023.
Ўқилди: 5770 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик