Лиссабоннинг "Бенфика" клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг "Челси"га ўтиши тафсилотларини ошкор қилди.
"Бургутлар"нинг маълумотларига кўра, трансфер 121 миллион евро ва бонус тўловларини ташкил қилган. Ушбу трансфернинг 25 фоизи футболчини тарбиялаган "Ривер Плейт"га тушади.
Фернандеснинг "Челси" билан шартномаси 2031 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Энцо ўтган ёздан бери "Бенфика"да ўйнаб келаётганди. Жорий мавсумнинг биринчи ярмида у 29 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Фернандес 2022 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинганди.