Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Қаҳрамон Асланов: «МЮ», «Арсенал» ва «Челси»нинг қишки трансферлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Трансфер ойнасида, АПЛ топ-клублари ичида, менинг назаримда, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” ақлли ва тушунарли трансферлар амалга оширди.

“Юнайтед” мавсум давомида йўқотилган Криштиану Роналду ўрнини Ваут Вергост билан тўлдирди. Мураббийга яхши таниш, жамоадаги бошқа ҳужумчилардан бироз фарқли ҳаракат қиладиган вариант. Яқинда жароҳатланган Кристиан Эриксен ўрнига эса, таклиф қилинган Саул, Карраско, Иско каби номзодлар ичидан Марсел Забитцерга тўхталди. Майдондаги вазифалар, устунликлар борасида Эриксенга энг яқин ном, бунинг устига, клуб апрелда Марсел билан қизиққан, фақат Эриксен вариантда текинга пайдо бўлганда, режани ўзгартирганди. Ҳар икки футболчи ҳам ижара асосида, келишиш қийин бўлмади – Ваутдаги топ-клуб истаги “Бёрнли” ва “Бешиктош”га таъсир қилган бўлса, Забитцер “Бавария”да ўйин амалиётидан муаммоларда дуч келаётганди. Яъни ҳар икки футболчида ўзини кўрсатиш имкониятидан фойдаланиш истаги кучли. Айни муддао.

Умуман, “Манчестер Юнайтед” ярим йилда трансферларга бўлган услубини ижобий томонга ўзгартирганини таъкидлаш керак. Ёзнинг сўнгги кунларини эсланг, клуб Рабьо, Арнаутович, Де Йонг каби футболчилар ортидан югурган даврни. Ярим йилда Тен Хаг лойиҳаси қайсидир маънода ишонтирди ва клубнинг бозорда анча босиқ кучга айлантирди.

“Арсенал” эса, жуда кучли асосий таркибга эга, асосий мақсад – таркибни кенгайтириш. Тўғри, жамоа иккита кубокдан чиқиб кетди, бор кучини АПЛ га ташлаш имконияти бор, аммо Мартинелли ва Парти (ёки Жака) каби футболчиларга тўғридан тўғри ўринбосар йўқ эди. Мавсум ярмигача ажойиб ўйин кўрсатиб, чемпионлик пойгасида фаворитга айлангач, бир неча футболчининг форма йўқотиши ёки жароҳатланиши натижасида устунликни бой бериб қўйиш алам қилади. “Ливерпуль” ва “Челси”да муаммолар, “Сити” аввалгидек эмас, “Арсенал” чемпионликка ушбу мавсумдагидек яқин бўлиши учун ёзда юз миллионлар ҳам етмай қолиши мумкин. Троссар ва Жоржиньо сифатни пасайтирмаган ҳолда ротация қилиш имконини беради. “Арсенал”нинг чемпионлик имконияти юқори экани, табиийки, футболчиларни кўндиришда ҳам муҳим аҳамият касб этган бўлиши керак.  

“Челси”нинг трансферларига бирданига баҳо бериш қийин, чунки у ерда деярли янги жамоа  йиғилмоқда. Қайси футболчининг қай тариқа таъсир кўрсатишини таҳлил қилиш имконсиз. Табиийки, жуда сифатли, ёш ва келажаги порлоқ истеъдодлар йиғилмоқда. Шартномаларнинг 7-8 йилга имзоланаётгани трансфер ҳаражатларини келажак йилларга сочиб юбориш имконини беради. Ҳар мавсум футболчилар учун рақобатга киришиш ўрнига, бирданига йиғиб қўя қолди. Кейинги мавсумларда эса, таркибдан четда қолаётган футболчилар аста секин сотилиб, даромад қилаверади.

Поттер учун асосий муаммо шунда. У “Брайтон”да жуда яхши иш олиб борган, малакасига шубҳа йўқ. Аммо топ-клубдаги илк мавсумидаёқ айнан топ-клубларга хос бўлган асосий қийинчиликка дуч келади. Майдонга тушмаётгани туфайли норози юлдузлар ҳаддан ташқари кўп бўлади, бундай ҳолатда ҳар бири билан алоқани ушлаб, муҳитни сақлаб қолиш энг қийини.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 13:33, 01.02.2023.
Ўқилди: 2845 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.