"Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леаунинг агенти Тед Димвула португалиялик футболчи жамоада қолиш ниятида эканини айтди.
"Рафаэл ҳақида кўплаб ёлғон ва чалғитувчи маълумотлар бор, асосан Италия матбуотида. Ўйинчининг мақсади ўзгармади: у "Милан"да қолишни ва ўсишни ва ўзини жуда яхши кўрадиган бу шаҳарда фаолиятини давом эттиришни истайди", - дейди футбол агенти.
23 ёшли Леау 2019 йилнинг ёзида "Милан"га ўтган эди. Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 27 та ўйинда 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.