Кириш Регистрация
08/04 00:00 Лестер 0-3 Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес 1-1 Осасуна
08/04 20:00 КХДР 3-0 Тожикистон
08/04 22:15 Уммон 3-2 Эрон
08/04 23:59 Арсенал 3-0 Реал Мадрид
08/04 23:59 Бавария 1-2 Интер
09/04 22:15 Саудия Арабистони - Ўзбекистон
09/04 22:15 Таиланд - Хитой
09/04 23:59 Барселона - Боруссия Д
09/04 23:59 ПСЖ - Астон Вилла
10/04 20:00 Япония - Австралия
10/04 22:15 Вьетнам - БАА
10/04 22:15 Афғонистон - Индонезия
10/04 22:15 Жанубий Корея - Яман

«Металлург» куз фаслидаги барча уй учрашувларини бошқа аренада ўтказади

Баҳо:
+ | -

Бекободнинг «Металлург» футбол клуби стадионида дренаж ва суғориш тизимини замонавий кўринишга келтириш, майдон майсасини тўлиқ янгилаш ишлари шу йилнинг сентябрь ойида бошланади. Клуб кузнинг уч ойидаги уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади. Лига бу борада «Ўзметкомбинат» АЖ кафолатини қабул қилиб олди.

2024 йилги мавсумдан бошлаб Бекободдаги футбол стадиони майсаси талаб даражасида бўлади. Стадион прожекторлари люксини кўтариш ишлари эса шу йилнинг 20 февраль санасига қадар якунланади. 2022 йилги мавсум якунига кўра ёритгичлар 1000 люксни ташкил қилаётганди. Харид қилинган техника билан 20 кун ичида стадион прожекторлари люкси 2000 люксга олиб чиқилиши режалаштирилган.

Лига стадионлар масаласида режа асосида иш олиб бормоқда. 2023 йилги мавсум старти 4 та стадион: «Жар», «Бунёдкор», «Локомотив», «Истиқлол» У20 Осиё чемпионатига жалб қилингани, 3 та стадион: «Сўғдиёна», ОКМК, «Бобур арена» майсасини янгилаётганидан келиб чиқиб, қатор мушкулликлар келтириб чиқаради. Шунга қарамай, Суперлигани 3 март санасидан бошлаш режаси ўзгармаган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:47, 02.02.2023.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz