"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Монпелье"га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олиб, "Бавария" билан Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи учрашувини ўтказиб юборади.
"Текширувдан сўнг Килиан Мбаппе чап соннинг мушакларидан жароҳат олгани аниқланди. Жароҳатдан қутулиш учун тахминан уч ҳафта вақт кетади", - дейилади "ПСЖ"нинг расмий сайтида чоп этилган расмий баёнотда.
Шунингдек, бугун, 2 февраль куни "Монпелье"га қарши ўйинда жароҳат олган ҳимоячи Серхио Рамос тиббий кўрикдан ўтиши маълум бўлди.
"ПСЖ" ва "Бавария" ўртасидаги биринчи ўйин икки ҳафтадан камроқ вақт ўтгач, 14 февраль куни бўлиб ўтади. "Монпелье"га қарши ўйиннинг 21-дақиқадаёқ майдонни тарк этган Мбаппе жамоасига ёрдам бера олмайди.