Дэвид Бекхэм ўзининг энг севимли футболчиси номини айтди.
"Бу Месси бўлиши керак. Мен Леони турли сабабларга кўра севаман. Мен уни ажойиб ота бўлгани учун яхши кўраман, ажойиб феъл-атвори борлиги учун севаман.
Лекин мен уни ҳамма севгани учун ҳам севаман деб ўйлайман: эҳтирос билан, эркин ўйнагани ва Қатардаги жаҳон чемпионатида ўйнагани учун. Жаҳон чемпионатидаги ғалаба унинг учун ақл бовар қилмайдиган лаҳза бўлди", - дейди англиялик собиқ ярим ҳимоячи.