Карло Анчелотти фаолиятида янги маррага эришди.
"Реал Мадрид" италиялик мутахассис қўл остида Ла Лиганинг 17-турида "Валенсия"га қарши баҳс олиб бормоқда (0:0,).
Бу ўйин 63 ёшли мураббий учун Европанинг топ-5 чемпионатларидаги 850-ўйини бўлди. Анчелотти “Реал”дан ташқари “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, “ПСЖ”, “Бавария”, “Наполи”, “Эвертон” каби жамоаларни бошқарган.
Мураббий А Серияда кўп ўйин ўтказган - 486. Премьер-лигада унинг жамоалари 134, Ла Лигада - 133, Лига 1да - 57, Бундеслигада - 40 ўйин ўтказган.